«Имомларингизнинг яхшилари сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўрадиган, сизлар уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари сизлар уларни ёмон кўрадиган, улар ҳам сизларни ёмон кўрадиган, сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиганларидир. Шунда: ё Росулуллоҳ, уларга қарши қилич кўтариб чиқмаймизми? – дейилди. Пайғамбаримиз с.а.в: йўқ, модомики орангизда намозни қоим қилишар экан (қарши чиқмайсиз). Агар ҳокимингизда сиз ёқтирмайдиган бирон нарсани кўрсангиз унинг амалини ёмон кўринг ва итоатдан бош тортманг, деб жавоб бердилар». Бу ҳадисда яхши имомлар ва ёмон имомлар ҳақида очиқ хабар бериляпти, модомики динни қоим қилишар экан уларга қарши чиқиш ҳаромлиги ҳам очиқ кўрсатиляпти. Чунки намозни қоим қилиш динни қоим қилишдан ва у билан ҳукм юритишдан киноядир. Демак Ислом ҳукмларини ўрнатиш ва унга бўлган даъватни кўтариб чиқиш учун битта халифани тиклашнинг мусулмонларга фарз эканлиги шундай бир ишки, бу иш шариатнинг саҳиҳ нассларида қатъий кўрсатилганида ҳеч шубҳа йўқ. Бунинг устига у Аллоҳ мусулмонлар зиммасига юклаган фарз талаб қиладиган Ислом ҳукмини ўрнатиш ва мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилиш жиҳатидан ҳам фарздир. Лекин бу фарз фарзи кифоя бўлиб, баъзилар уни адо этса бу фарз вужудга келади-да, қолганлардан соқит бўлади. Энди агар баъзи мусулмонлар уни адо этиша олмаса – гарчи уни қоим қиладиган ишларни қилишган бўлса ҳам – у ҳолда ҳамма мусулмонлар зиммасига фарз бўлиб қолаверади ва модомики мусулмонлар халифасиз экан ҳеч қайси мусулмондан бу фарз соқит бўлмайди. Мусулмонлар халифасини тикламай тек ўтиравериш энг катта гуноҳлардан биридир. Чунки у Исломдаги энг муҳим фарзлардан бирини адо этмай тек ўтираверишдир. Нафақат дин ҳукмларини ўрнатиш, балки Исломнинг ҳаёт майдонида мавжуд бўлиши ҳам шу фарзнинг адо этилишига боғлиқ. Шунинг учун мусулмонлар битта халифани тикламай тек ўтираверишса ҳаммалари катта гуноҳга ботишади. Ҳаммалари тек ўтираверишса ер юзининг барча ўлкаларидаги ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлади. Энди агар баъзи мусулмонлар халифани тиклашга ҳаракат қилиб, қолганлари ҳаракат
13-бет Бетлар:1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|